14:46 / 28.06.2024
84

Ангренда аҳолидан чиқиндини сотиб олиш тажрибаси йўлга қўйилди

Ангренда аҳолидан чиқиндини сотиб олиш тажрибаси йўлга қўйилди
Ангрен шаҳри “Нурчи” МФЙда жойлашган Zero waste давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчасида қурилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги
Қайд этилишича, бу ерда республикада илк бор илгари сурилаётган — аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш тажрибаси йўлга қўйилган.

“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонга мувофиқ, 2024–2026 йилларда – вилоятдаги чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига саралаган ҳолда йиғиш бўйича тажриба ўтказилиши ҳамда ушбу турдаги чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида пакетлар аҳолига бепул берилиши, шунингдек, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқинди йиғиш майдонларида “қайта ишланадиган” тоифага мансуб чиқинди турлари аҳолидан сотиб олиниши белгиланган.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги
Замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси қурилишида, асосан, чиқиндига айланган юк ташишга мўлжалланган контейнерлар, шиша идишлар каби фойдаланишдан чиқарилган хом ашёлардан фойдаланилган. Чиқинди йиғиш майдончасини электр билан таъминлаш учун қуёш панеллари ўрнатилган. Шохобчада ишчи-хизматчи яшаши ва ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда аҳолидан чиқиндини сотиб олиш тажрибаси йўлга қўйилди