Дилмурод Қосимов / Фото: Халқаро пресс-клуб
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида, 29 июн куни молиявий, юридик, консалтинг, IT ва алоқа соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда сўзга чиққан IT соҳасида фаолият юритадиган тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов ёз бошланганидан бери ҳар куни ток ўчиши ҳақида гапирди.
“IT свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Электросетлар билан келишувлар жарима томонга ўтказилсами… Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3-4 соат ток ўчади. Тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳали ҳам уларнинг жавобгарлиги йўқ. Ҳар куни бир вақтда ток ўчади, бу тартибга солиниши керак. Чет эллик ҳамкорларимиз олдида (10 дан зиёд давлат билан ишлаймиз) жавобгарлигимиз бор, свет ўчиб қолишида, интернет ўчиб қолишида”, – деди тадбиркор.
Тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов
Унинг бу таклифига жавобан бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов бу муаммо фақат IT соҳасида эмас, балки барча бизнес соҳаларида борлигини айтди.
“Бу бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз, ҳақиқатан “электросет” огоҳлантирмасдан ўчирса, жавобгарлик масаласи [борасида]. Лекин ҳар куни ўчириляпти, баъзиларида носозликлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким кафолат бермайди. Лекин огоҳлантирмасдан ўчирса ёки бошқа ҳолатларда уларнинг жавобгарлиги бўлиши керак. Чунки сизлар тадбиркорсизлар, ишингиз тўхтаб қолиши мумкин. Жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз”, – деди бизнес вакил. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди