Фото: Экология вазирлиги
Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида видео тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шарлар йўқ қилинган.
Маълум қилинишича, Экология вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганиш давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилган.
“Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан пластик ўйинчоқлар, шарларни учириш, табиатни ифлослантиришга, чиқиндилар билан тўлдиришга сабаб бўладиган бошқа шу каби тадбирлар доимий тарзда қоралаб келинмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, аввалроқ Янги Ўзбекистон боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган. Вазирлик бу ҳолат юзасидан кескин муносабат билдирган ва бу тадбир бекор қилинган.
Маълумот учун, 2024 йил 29 июн куни Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, оммавий тадбирларда фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларини бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархларда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.
“Экология вазирлиги бу каби ҳолатларга чек қўйиш мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш тарафдори. Шунинг учун экологияга бефарқ бўлмаган юртдошларимизни пластик ўйинчоқлар, шарлар учириш каби тадбирларга йўл қўймаслик, бундай тадбирларда иштирок этмасликка чақирамиз”, дейилади вазирлик хабарида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”