Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида жойлашган кийим дўконларидан бири Instagram саҳифасига маданият вазири Озодбек Назарбеков дўконни реклама қилганига оид роликни жойлади.
Видеода вазир дўкон Тошкентнинг қоқ марказида жойлашганини таъкидларкан, ўзбекистонликлар Италия сифатига тенг даражада маҳсулотлар ишлаб чиқараётганини айтган.
“Бу ерда кийим-кечаклар, спорт йўналишидан тортиб классикагача, барча йўналишлар мавжуд. Кириб бир нарсага қойил қолдим, Италиянинг энг юқори сифатли молларидан кам эмас. Бу ҳолатдан фақат фахрландик. Барча ўзбек халқини миллий маҳсулотларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, — деган вазир.
Дўкон ролик жойланган саҳифа изоҳида Озодбек Назарбековни маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти ва The Voice of Uzbekistan лойиҳаси ҳакамларидан бири деб таништирган ҳамда унга энг актуал образ тақдим этилганини таъкидлаган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, ҳолатнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мослиги ўрганилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»