21:03 / 04.07.2024
102

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сирдарё вилояти Боёвут туманида ноқонуний балиқ овлаганлар ҳайвонот дунёсига 60 млн сўмдан зиёд зарар етказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида фуқаро С.А ва Б.Д.лар ноқонуний равишда тақиқланган ов қуроли, электр қармоқ ёрдамида жами 5 турдаги 53 дона, шундан 17 дона сазан, 30 дона карас, 4 дона жерх, 1 дона оқ амур ва 1 дона илонбош балиқларини овлаётган жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 60 миллион 520 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тегишли тартибда чора кўриш учун юборилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди