253
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилгани тўғрисида хабар берилганди. Маданият вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Озодбек Назарбеков Тhе Voice оf Uzbekistan лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида Kingsman Uzbekistan кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган.
Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, маданият вазири миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган.
“Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган”, — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, бундан Озодбек Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.
"Озодбек Назарбеков маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади. Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликдан ҳолатга холисона баҳо беришларини, жараённи ноўрин айбловлар билан ёритмасликларини сўраб қоламиз", — дея қайд этилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”