
Навоийда бир неча киши вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши доирасида бир нафар шахс қамоққа олинган.
“Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади прокуратура хабарида.
Kun.uz’га етиб келган суд ҳужжатларига кўра, 2023 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда.
Навбаҳор туманида яшовчи, ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган.
2023 йил 4 декабр куни соат 21:00лар атрофида унинг ёнига олдиндан таниш бўлган вояга етмаган қиз келган. Улар бироз гаплашиб тургач, йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган.
Сўнг ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган. Ҳолат юзасидан 6 нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” бандида (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.
Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Навоий шаҳар ИИБ терговчиси (терговчининг исми шарифи таҳририятга маълум) мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январ ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда жабрланувчи қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган.
Шунингдек, ҳозирда яна уч йигитнинг юқорида айтилган жиноий ишда жабрланувчи бўлган вояга етмаган қизни зўрлаганлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иш юзасидан Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда ва бола манфаатлари нуқтайи назаридан ишнинг судда кўрилишида ҳам ўз кузатувини давом эттиради, деди ҳолат юзасидан ахборот берган Сурайё Раҳмонова. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар