
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида газ таъминоти бўлими бош муҳандиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ўртачирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси С.С. тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш ҳамда электрон ҳисоблагич ўрнатиш эвазига 8 500 доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар