Кадр: Telegram
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Оқдарё туманида каналга тушиб кетганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 июль куни соат 11:15 ларда Оқдарё тумани “Бошдархон” МФЙ ички йўлида ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Шахоб каналига тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олмаган, вафот этганлар йўқ. Nexia-3 русумли автомашинага моддий зарар етган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Куни кеча Самарқанд шаҳрида Nexia-2 Сиёб каналига тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, шу йилнинг февралида Наманганда Nexia-2 паромга чиқиш вақтида дарёга тушиб кетган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”