15:08 / 11.07.2024
245

Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фарход Абдуллаев Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди. Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Алимжонов зиммасига юклатилган.

Фарход Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланган.

Давлат раҳбари жорий йил 29 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда саноат учун муҳим минераллар масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Шундан сўнг, бу йўналишга ихтисослашган “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ ташкил этилганди.

Фарход Абдуллаев 2019 йил май ойидан буён Учтепага ҳокимлик қилиб келаётганди. Бунгача у 2011−2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди