date
views 130

Хитой фуқароси Македонский даврига оид тангани Ўзбекистондан яширинча олиб кетмоқчи бўлди

Хитой фуқароси Македонский даврига оид тангани Ўзбекистондан яширинча олиб кетмоқчи бўлди
Фото: “Тошкент—АERО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати
Хитойлик фуқаро Македонский даврига оид тангани Ўзбекистондан яширинча олиб кетмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда “Тошкент—АERО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати.

Ҳолат Тошкент халқаро аэропортида 12 июль куни соат 01:05 ларда содир бўлган. Чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент—Урумчи” йўналиши бўйича учиб кетаётган Хитой Халқ Республикаси фуқароси С.Ж.га тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган.

Йўловчининг сумкасида божхона назоратига тақдим этилмаган, жами 1 дона эрамиздан аввалги тахминан III асрда зарб қилинган Македонский сурати туширилган оқ рангли металлдан ясалган қадимий танга борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитой фуқароси Македонский даврига оид тангани Ўзбекистондан яширинча олиб кетмоқчи бўлди