Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент нутқида келтирилган маълумотлрга кўра, вилоятда аҳоли сони жуда тез ўсмоқда. Бу эса ўз навбатида янги уйлар, мактаб ва боғчалар қуриш кераклигини англатади.
“Фарғона аҳолиси 4 миллиондан ошди. Бундай ўсиш билан вилоят аҳолиси 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу – Фарғона вилоятини ўзида йилига 100 та янги боғча, 40 та мактаб, 20 мингта хонадон ва 500 мингта қўшимча иш ўрни яратиш керак дегани”, - деди Мирзиёев.
Саноатни ривожлантириш
Фарғона вилояти саноатига инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди, товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди, лекин вилоят саноат ривожланиш кўрсаткичи бўйича республикада энг охирги ўринда.
Фарғонадаги 10 та цемент заводи қувватининг учдан бирида ишлаяпти, чунки уларнинг маҳсулоти рақобат қила олмаяпти. Вилоятда 36 та темир-бетон корхонаси томонидан ишлаб чиқарилатёган маҳсулот олиб борилаётган қурилишларнинг 50 фоиз эҳтиёжини қоплайди холос. Йил якунигача темир-бетон корхоналарини кўпайтириш шарт, деди президент.
Қувасойнинг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 1210 гектарга кенгайтирилади. Бу ерларда 200 миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа қилиш, камида 10 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
Вилоят ҳокимига 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди.
Ушбу мақсадларда саноат зоналаридаги бинолар маҳаллий тадбиркорлар ижарага бериш ёки сотиш белгиланда, инфратузилма харажатларига 50 миллион доллар ажратилади.
Шунингдек, президент вилоят ва туман раҳбарлари тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилишга кўпроқ вақт ажратиши зарурлиги белгиланди.
"Вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларни муаммосини ҳал қилади", - деди президент.
Ундан ташқари, улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб боради. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади.
Камбағалликни қисқартириш
Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этаверади. Шу сабабли энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизими бирлаштирилади.
"Камбағал деб қанча нафақа тўлаганимиз билан, иш топиб бермасак, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта келаверади, боқимандалик кучайиб бораверади. Шу боис энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя бир тизимда бўлади. Буни республикада Ижтимоий ҳимоя агентлиги бошқаради", – деди Шавкат Мирзиёев.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси
Сўнгги 3 йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди.
Келгуси йили барча пахта майдонларида, Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида, пахтани кўчатлаб экиш жорий қилинади.
15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади.
Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади.
Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади.
Йирик боғбонлар ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилинади.
Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ, Боғдод туманларида жорий йилда ҳар бири 10 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш иншоотларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтиш тавсия этилди.
Умуман, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари, шаҳар ва туман раҳбарлари масъулиятини ошириб, йил якунига қадар асосий капиталга 2,1 миллиард доллар қўшиш, 400 минг одамни банд қилиш, 80 минг оилани камбағалликдан чиқариш бўйича халқ олдида кафолат берди.
Вилоят кенгаши депутатлари комиссия тузиб, буни назоратга олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”