140
“Бахти Ташкентский” иши. Прокурор Бахтиёр Қудратуллаевга 20 йил қамоқ жазоси беришни сўради
10 июл куни ЖИБ Юнусобод туман судида жиноят оламида “Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар судланувчи устидан суд тергови якунланиб, музокара босқичига ўтилди.
Маълум бўлишича, судланувчи Бахтиёр Қудратуллаевга дастлабки тергов органи томонидан жиноят иши юзасидан 44 та эпизод бўйича айб эълон қилинган.
Прокурор музокара нутқида Б.Қудратуллаевни 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиш, шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” банди билан ўта хавфли рецидивист деб топишни сўраган.
“ЖК 242-модда 1-қисми билан Б. Қудратуллаевни 18 йилга озодликдан маҳрум қилишни, 242-модда билан айбдор деб топишни ва шу модда билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 165-модда 3-қисми “а” ва “б” банди билан айбдор деб топиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 168-модда 4-қисми “а” ва “б” бандлари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 104-модда 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топишни ва шу модда билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 109-модда 2-қисми билан айбдор деб топишни ва 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 276-модда 2-қисми “а, б” бандлари билан айбдор деб топишни ва шу модда билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаш чорасини қўллашни, ЖК 59-моддасига асосан узил-кесил 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурий чорани қўллашни, 34-модда 3-қисми “а” банди билан ўта хавфли рецидивист деб топиб жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланишини сўрайман”, деган прокурор музокара нутқида.
Давлат айбловчиси санаб ўтган моддалар – жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга доир жиноятларни кўзда тутади.
Прокурор, шунингдек, судланувчи Б.Қудратуллаевнинг ўғиллари – Бекзод Зафаровга 11 йил, Ихтиёр Қудратуллаевга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраган.
Кейинги суд мажлисида адвокат ва судланувчилар тингланади. Суд 15 июлга қадар танаффус эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”