Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда тумандаги “К.Ч.” ва “Б.” маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи “A.K.” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари 2022 йилдан 2024 йил 1 июлга қадар аҳолидан йиғилган жами 1,6 млрд сўм маблағларни сарфланганлиги ҳақидаги чек, счёт-фактура, йўл варақаси, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномаларни расмийлаштирмаганлиги аниқланган. Шунингдек, улар МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилинган 604,4 млн сўмни нақд кўринишда олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”