date
views 131

Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилди.

Таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари қуйидаги суратда келтирилган.

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, жорий йилда биттагина ўзгариш бор. Санъат соҳасида ўтиш бали оширилган. Ўтган йили санъат соҳасида ўтиш бали 80 балл эди, жорий йилда 93 балл этиб белгиланди. Бошқа йўналишларда ўзгариш йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди