20:46 / 14.07.2024
179

Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади

Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёл икки нафар қизини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Кадрларда аёл турмуш ўртоғи уларнинг ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳл қилиб, гўдак ёшидаги қизларини калтак билан савалагани акс этган.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳолат 9 июл куни Жондор туманида яшовчи аёл И.М. томонидан содир этилган. Унинг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётган бўлган.

Эри оиласидан хабар олмаётгани, етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл қизлари 4 ёшли Ў.С. ва 3 ёшли Ў.С.ни уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган.

Бухоро вилояти ИИБга кўра, ҳозирда воқеа юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Унинг доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Болалар омбудсманининг қайд этишича, сўнгги пайтда ота-оналар томонидан ўзаро низода фарзандидан манипуляция қуроли сифатида фойдаланиб, болага жисмоний ва руҳий зарар етказиш ҳоллари кўп кузатилмоқда.

«Ота-оналик мақоми болага зўравонлик қилиш ҳуқуқини бермайди. Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши шарт», — дея таъкидлайди Сурайё Раҳмонова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади