11:02 / 17.07.2024
94

Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бошланди

Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бошланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат — 7,8 фоизга, қурилиш — 10,1 фоизга, хизматлар — 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги — 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу — ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бошланди