Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.
Айни пайтда давлат раҳбари раислигида ўтаётган йиғилиш кун тартибидан қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар муҳокамаси ҳам ўрин олган эди.
Қайд этилишича, қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етган. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.
Қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.
Бу борадаги жараёнлар такомиллаштирилиб, тадбиркорлар учун шароитлар яхшиланса, қурилиш материаллари, элтехсаноат, ипотека хизматлари каби ёндош соҳалар ривожланишига катта туртки бўлади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”