Оилавий муносабатлар мустаҳкамлиги турмуш даврида олинадиган моддий бойликларнинг қийматига ҳам таъсир этмай қолмайди. Эр-хотин ришталари узилгач, ўртадаги мулклар ҳам икки томонга бўлиниши қонунларда ўз аксини топган.
О.А. ва М.А.лар турмуши даврида иккита хонадони бўлган. Бириси ҳовли уй бўлса, бири эса кўп қаватли уйлардан олинган хонадон эди. Ҳужжатларга кўра, иккала мулк О.А. (эркак)нинг номида бўлган. Эр-хотин ажрашгач эса, О.А.нинг собиқ турмуш ўртоғи М.А.(аёл) иккала мулкдан улуш талаб қилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган суд ҳужжатига кўра, М.А.га 2 та кўчмас мулкнинг қийматидан жами 493,8 млн. сўм ундирилиши белгилаб қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга суд ҳужжатида кўрсатилган маблағ М.А.га берилган тақдирдагина, унинг мулкка эгалик ҳуқуқи тугатилиши тушунтирилган.
Ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида, аёлнинг иккита уйдан улуши жами 493,8 млн. сўм ундирилиб, М.А.нинг банк карта рақамига йўналтириб берилиши таъминланди.
Шу тариқа, ажримдан сўнг, эркак иккала уйни эгалигида олиб қолиш учун аёлига салкам 500 млн. сўмни тўлашига тўғри келди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”