Фото: iStock
Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Қонун лойиҳаси билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари ҳамда стандартлари белгиланмоқда.
Шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бепул психологик ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари аниқлаштирилмоқда. Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги профессионал уюшмалар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш, психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан психологик ёрдам кўрсатганлик ва (ёки) психологик ёрдам кўрсатиш бўйича қонунларда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кўзда тутиляпти.
— Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан берилган таклифлар асосида ундаги нормалар маромига етказилмоқда, — дейди депутат Зумрад Бекатова. — Албатта, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий асосларини яратиш, фуқароларнинг малакали психологик ёрдам олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланишда психологларнинг қонуний фаолият олиб боришини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди