11:21 / 19.07.2024
100

Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди

Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
Қонунчиликка кўра, суд ёки бошқа органлар қарорлари бўйича мажбуриятларни бажармаганда, қарздорликлар бартараф этилмаган тақдирда, қарздорлар жисмоний ёхуд юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситасига қидирув эълон қилиниши ёхуд автотранспорт ва кўчмас мулкларга тақиқлар қўйилиши мумкин.

Фуқаролар, юридик шахслар ва бошқа субъектлар ўртасида автотранспорт ҳамда кўчмас мол-мулкларни нотариал равишда расмийлаштиришда юзага келадиган муаммоларнинг бири ҳам айнан тақиқлар билан боғлиқдир.

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳужжатлар ижроси бўйича ва қарздорлик сабабли 378 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига тақиқ қўлланиб, 259 мингтасига қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, 621 мингта ҳужжатлар бўйича кўчмас мулкларга тақиқ ўрнатилган.

Фуқаролар автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиқ бўйича маълумотларни бюронинг mib.uz расмий сайтидаги “Интерактив хизматлар” саҳифасида “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш” рукнлари орқали билиш мумкин.

Бунинг учун “Автотранспортни текшириш” рукнига кириб, автотранспорт воситасига тегишли давлат рақами белгиларини киритиш ёки бўлмаса “Кўчмас мулкни текшириш” рукнига кириб кадастр рақамларни киритиш орқали тақиқ ёхуд қидирув мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Агарда, автотранспорт воситаси ёхуд кўчмас мулкда тақиқлар аниқланса, ушбу сайтнинг “Қарздорликни текшириш” рукни орқали бу ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, қарздорлик электрон тўлов тизими орқали бартараф этилганида, мавжуд қидирув ва тақиқлар шу заҳоти бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди