
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида ишлар тизимли йўлга қўйилган.
Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасида бир неча йиллардан буён катта ҳамшира вазифасида ишлаб келган Т.И. 2023 йилда қонунга зид равишда лавозимидан бўшатилган.
Шундан сўнг, тиббиёт ходими ўз лавозимига қайта тикланиш учун судга мурожаат қилди ва 20.11.2023 йилда Т.И.нинг даъвоси қаноатлантирилиб, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлимига катта ҳамширалик иши вазифасига ишга тикланиши белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 09.07.2024 йилда Т.И. Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими катта ҳамшираси вазифасига ишга тикланиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар