18:40 / 19.07.2024
72

Тунги рейд тадбири жараёнида қарздор корхонанинг автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди

Тунги рейд тадбири жараёнида қарздор корхонанинг автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди
ФИБ Қува туманлараро судининг 25.04.2024 йилги ижро варақасига асосан, қарздор "И.Б.Г." МЧЖдан ундирувчи "Мадад Инвест Банк" фойдасига жами 885 млн. сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро иши Бюронинг Қува туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг қарздор МЧЖга қарз суммаларини ихтиёрий қоплаши учун қонун талаби асосида муддат берилган.

Бироқ, қарздорга Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда қарздор катта миқдордаги қарз суммаларини ундирувчи фойдасига қоплаб бермаганидан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Жумладан, қарздорга тегишли бўлган "HOVO" русумли транспорт воситасига банд солиниб, қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувдаги мазкур транспорт воситаси айни кунларда Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимдлари томонидан ўтказилаётган тунгги рейд тадбирлари давомида Фарғона тумани “Аввал” МФЙ кўчаларида ҳаракатланаётган пайтида ушланиб, кейинги ижро ҳаракатларини олиб бориш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тунги рейд тадбири жараёнида қарздор корхонанинг автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди