20:33 / 20.07.2024
188

Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди

Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди
Фото: ЎзА
ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу – Вазирлар Маҳкамасининг 17 июл кунги қарорида кўзда тутилган.

Низомнинг аввалги таҳриридаги 31-бандга кўра, кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Kun.uz аввалроқ ёзганидек, айни шу модда ҳайдовчиларга маъмурий баённома устидан судга шикоят қилиб, жаримани бекор қилиш учун асос бўлаётган эди. Бунда, халқ тилида “учоёқ” деб аталадиган ёки одатда ЙПХнинг “Нексия-3” автомобилига ўрнатиладиган мобил радарлар тезлик оширилганини қайд этганида, низомда кўрсатилган талаблар бажарилмагани – ҳайдовчи радар қайд этган тезлик ва унинг сертификати билан таништирилмагани учун жарима қўллаш ҳақидаги баённоманинг қонунийлиги шубҳа остида қолаётганди. Бу масалада Олий судгача борган ҳайдовчилардан бири якунда ишни ўз фойдасига ҳал қила олганди.

Эндиликда юқоридаги низомнинг 31-банди ўзгартирилди. Янги таҳрирга кўра, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича жарима белгилаш тартиби стационар фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликларни расмийлаштириш тартиби билан бир хил бўлади.

Бу дегани, маъмурий баённома расмийлаштирилмайди, жарима солиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда ҳуқуқбузарнинг ўзи қатнашмайди.

Муҳим жиҳати шундаки, бунда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳам инобатга олинмайди. Шу тариқа, тезликни оширганлик учун такрорий содир этилган қоидабузарликлар бўйича оширилган жарималар амалда ҳеч қайси ҳолатда қўлланмайдиган бўлди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасига кўра, ҳайдовчилар тезлик билан боғлиқни қоидабузарликни бир йил ичида 2 мартадан 4 мартагача содир этса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан 2 йил муддатгача маҳрум қилиниши белгиланган. Лекин бу оширилган жазо чоралари стационар радарларга тааллуқли эмаслиги белгиланган эди. Эндиликда бу тартиб мобил радарларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди