
Ижтимоий тармоқларида “Яйпанда тўй кортежида содир бўлган авария сабаб икки одам ўлди” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йил 21 июл куни соат 18:30 ларда Ўзбекистон туманидан ўтган, 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлида 29 ёшли Э.И. тўй тадбирига алоқаси бўлмаган ҳолда “Спарк” машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Шунда “Спарк” тўй тадбиридан унаштирилган қизини олиб қайтаётган 24 ёшли Р.А. бошқарувида бўлган “Ласетти” машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, “Ласетти” ҳайдовчиси Р.А. ва йўловчиси 20 ёшли Ж.Ў. (қиз) оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 21 июл куни қиз, 22 июл куни йигит шифохонада вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар