Ўзбекистонда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 23 июль куни депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат 25 июнь куни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Қонун лойиҳаси билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари, стандартлари аниқ белгиланмоқда.
Шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бепул психологик ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари, таълим ташкилотларида психологик ёрдам кўрсатиш, ушбу соҳада тадқиқот ва илмий тажрибалар ўтказиш масалалари, психологик ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки тўхтатиш асослари назарда тутилмоқда. Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги профессионал ассоциациялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича қонунларда белгиланган чекловларга риоя этмаган ҳолда психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарликни белгиловчи алоҳида модда билан тўлдирилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қайд этилишича, фуқаролар психологни, психологик ёрдам шакли, тури ва шарт-шароитларини мустақил танлаш, ўзига кўрсатилган психологик ёрдам шакли, тури ва бошқа маълумотлар тўғрисида ҳужжатдан кўчирма олиш ва психоголик ёрдам кўрсатилиши натижасида маълум бўладиган шахсий маълумотларининг сир сақланиши ва бошқа бир қатор ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу эндиликда психологларнинг масъулияти ошиши, уларнинг мунтазам ўз билимларини ошириб бориши, натижада фуқароларга кўрсатилаётган психологик ёрдам сифати яхшиланишига замин яратади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий пойдевори яратилишига, фуқароларнинг психологик ёрдам олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга, аҳолини сифатсиз психологик ёрдамдан ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда хусусий амалиёт олиб бораётган психологлар фаолиятини такомиллаштириш, малакали психологларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”