Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб юрган қарздор қурилиш бўлаётган худуддан топилди.
Бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан суд қарорида кўрсатилган мажбуриятни, яъни фарзанди таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб юрган ва куни кеча топилган қарздорлардан бири Б.Мусабаевдир. Гўёки “ҳеч ким билмайди” қабилида иш тутиб, пана-паналарда юрарди. Бу ёқда эса турмуш ўртоғи қарамоғида қолган вояга етмаган фарзанди таъминоти, улар нима еб, нима ичаётгани ҳаёлига ҳам келмасди.
Натижада, қарздорлик салкам 37,4 млн. сўмдан ортди. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Олинган маълумотларга кўра, қидирувдаги шахс Наманган шаҳридаги қурилиш худудида юргани маълум бўлди. Қидирув шўъбаси инспекторларнинг тузоғига илинган ота энди ҳеч қаерга кета олмади. Қарздор ушланиб, давлат ижрочисга топширилди. Унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди. Суднинг қарорига асосан у энди 15 суткалик қамоқни ўтказадиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”