Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология хизматини кўрсатишнинг ягона ташкилий-услубий вертикал бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:
- психиатрия ёрдами хизматларини бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига интеграция қилиш орқали руҳий касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш;
- бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси шифокорларининг руҳий касалларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиш бўйича кўникма ва билимларини ошириш;
- аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
- тиббиёт ходимларининг касбий даражасини ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари соҳасида етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкаларини ташкил этиш;
- касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек уларни тиббиёт амалиётига жорий этиш;
- етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.
Марказ соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳужжат билан амалдаги психиатрия ва наркология хизматларини ҳудудий филиалларга қайта ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Москвада юқори мартабали офицернинг машинаси портлатилди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди
Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"
Қозоғистонда маст ҳолда автомобиль бошқарган имом 15 суткага қамалди
"Мираброр Усмонов кубоги”: Ўзбекистон Гватемалани 7:4 ҳисобида мағлуб этиб мусобақа ғолибига айланди
Ўзбекистонда энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд янгиланди