Бугун, 1 августдан талабалар турар жойлари учун онлайн ариза бериш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. Ётоқхонага эҳтиёжи бор талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали жўнатишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга кўра, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
1-курс талабалари учун 55 – 65 фоиз;
2-курс талабалари учун 15 – 20 фоиз;
3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 – 25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади. 2024/2025 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди