6 880
Россиянинг Астрахань вилоятидаги сайлов участкасида аёл овоз бериш гувоҳномасини еб қўйди
Россиянинг Астрахань вилоятидаги 316-сайлов участкасида бир аёл доимий ёки вақтинчалик яшаш жойига бириктирилган сайлов участкаси ўрнига исталган бошқа сайлов участкасида овоз бериш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани еб қўйди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Воқеа юзасидан текширув ўтказилди.
"Аёлга тез тиббий ёрдам чақиртирилди, бироқ у сўроқ вақтида барчасини инкор қилган. Бу текширув натижалари прокуратура орқали тергов қўмитасига топширилади", деб айтилди хабарда.
Маълум қилинишича, аёл эркакча фамилияли гувоҳнома билан сайлов бюллетенини олмоқчи бўлган. Кузатувчининг бунга қаршилик кўрсатиши вақтида аёл кузатувчининг қўлини тишлаб олган ва сўнгра гувоҳномани оғзига солиб чайнай бошлаган.
Аввалроқ Астрахань вилояти сайлов комиссияси раиси Игорь Коровин сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган аҳолидан колбаса ва пуллар билан овозларни сотиб олишга уринишлар бўлганидан шикоятлар олганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди