14:38 / 06.08.2024
105

Миллий тиббиёт марказида Клиник ординатура учун қабул эълон қилинди

Миллий тиббиёт марказида Клиник ординатура учун қабул эълон қилинди
Миллий тиббиёт маркази 2024-2025 ўқув йили учун Клиник ординатура (резидентлик)га қабул бошланганлигини эълон қилади.

Қуйида мавжуд ихтисослик йўналишлари ва квоталар сони билан танишишингиз мумкин:

1️⃣ Неврология – 4 та;
2️⃣ Нефрология – 2 та;
3️⃣ Ревматология – 2 та;
4️⃣ Кардиология – 2 та;
5️⃣ Терапия – 2 та;
6️⃣ Офталмология – 2 та;
7️⃣ Анестезиология ва реанимация – 8 та;
8️⃣ Урология – 2 та;
9️⃣ Умумий хирургия – 6 та;
1️⃣0️⃣ Кардиохирургия – 4 та;
1️⃣1️⃣ Тиббий радиология – 8 та;
1️⃣2️⃣ Акушерлик ва гинекология – 4 та;
1️⃣3️⃣ Нейрохирургия – 2 та;
1️⃣4️⃣ Травматология ва ортопедия – 2 та.

Фанлар бўйича кириш имтиҳонлари оғзаки ва тест синовлари шаклларида ўтказилади.

Клиник ординатурада ўқиш жараёни янги барпо қилинган замонавий марказ биносида олиб борилади.

Ординатурага қабул қилинган бўлажак шифокорлар жаҳондаги замонавий тиббиёт муассасаларида касбий билим, кўникма ва малакаларини оширишлари учун юборилиши кўзда тутилган.

Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар марказ қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
  • клиник ординатура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, миллий тиббиёт маркази директори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Эслатиб ўтамиз, қабул жараёнлари 20 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Мурожаат учун: ☎️ 71-205-15-14
📱 97-771-52-66
📱 97-433-06-08

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий тиббиёт марказида Клиник ординатура учун қабул эълон қилинди