Андижон туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ажрашгач, эрининг номида бўлган автомашинадан улушини сўраб судга мурожаат этган.
Жорий йилнинг 5 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг даъвогар Ш.Қ. (аёл)нинг “умумий мулкни бўлиш ҳақида”ги аризаси бўйича даъвони таъминлаш ажрими чиқарилди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар Ш.Қ. умумий мулкни бўлиш ҳақидаги аризасида даъвони таъминлаш чораларини кўришни сўраган. Шунга мувофиқ, И.Қ.га тегишли “Lada Vesta” русумли автомашинаси хатланиши белгиланиб, ижроси Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлимига топширилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, И.Қ.га тегишли “Lada Vesta” русумли автомашинани хатлаб қўйди ва жарима майдонига олиб кирди.
Эндиликда, суднинг якуний қарори билан автомашина кимнинг эгалигида қолиши маълум бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди