1 057
Ўзи, хотини ва фарзандини отиб ўлдирган профилактика инспектори яшаган маҳалладан репортаж
Фото: “Дарё”
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хотини ва 1 ёшга ҳам тўлмаган фарзанди, сўнгра ўзини отиб ўлдиргани хабар берилганди. Кўп ўтмай, Бош прокуратура ахборот хизмати воқеа профилактика инспекторининг хизмат уйида содир бўлгани ва бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини очиқлади.
“Дарё” ижодий жамоаси воқеа тафсилотларини ўрганиш учун Бўстонлиқ туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
“Кеча кечки пайт соат 23:26 да қўшнилар телефон қилишди. Воқеа жойига келганимда ҳудудда Ички ишлар ходимлари ҳам бор экан. Атроф лента билан ўралиб, кириб-чиқиш тақиқланди. Ҳозирда воқеа ҳақида суриштирув ишлари олиб борилаётгани учун ҳали аниқ бирор гап айтолмаяпмиз”, дейди “Обод” МФЙ раиси Пўлатжон Мамажонов.
Пўлатжон Мамажонов
Фото: “Дарё”
Маҳалла раиси ИИБ ходими “ўзи, хотини ва боласини отиб ўлдирган” деган гапга ишонмайди.
“Отилган деган гапга ҳам ҳозир ҳеч ким кафолат беролмайди. Консервалардан диарея бўлган бўлиши ёки ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Ҳозирча ҳеч нарсани билмаймиз, суриштирув ишлари якунланса, бирор гапни айтсак бўлади. Ўзи ўқ узган деган гапга келсак, Шаҳбозбекнинг руҳий ҳолати яхши эди, қолаверса маҳалламизда жиноятчилик йўқ эди”, дейди маҳалла раиси.
Фото: “Дарё”
Маҳалла раисининг маълумот беришича, у марҳум Шаҳбозбек Маҳкамбоевни сўнгги маротаба 6 август куни тонгда кўрган.
“Ҳозир сайловолди хатлов жараёнлари кетмоқда. Унга ҳам бириктирилган кўчалар бор эди. Кеча тонг пайтида уни кўргандим. Шаҳбозбек ўзига бириктирилган кўчалар хатловини тўлиқ якунлаганди. Мен тушдан сўнг ишларим билан бўлиб, у билан кўришолмадим”, дейди Пўлатжон Мамажонов.
ИИБ ходимининг хизмат уйи.
Фото: “Дарё”
Бош прокуратура ахборот хизматининг воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани ҳақидаги ахборотидан кейин нафақат жамоатчиликда, ОАВ вакилларида ҳам унинг оилавий аҳволи билан боғлиқ саволлар пайдо бўлди.
МФЙ раисининг аниқлаштиришича, марҳум 2001 йилда туғилган, рафиқаси билан 2023 йилда оила қурган.
“Бу оилани кўрганлар ҳавас билан қарарди. Улар бир-бирини яхши кўришиб, турмуш қуришган. Бирор марта оилада уруш-жанжал бўлганини эслай олмайман. Келин ҳам ақлли, иболи аёл эди. Фарзанди ҳали бир ёшга ҳам тўлмаганди”, дейди Пўлатжон Мамажонов.
Фото: “Дарё”
“Обод” МФЙ раисининг билдиришича, у воқеа жойига етиб келганида ИИБ ходимининг хизмат уйида марҳум аёлнинг укаси бўлган. У атрофдагилардан тез ёрдам чақиришларини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди