Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг «Олтин Қирон» («Олтин бургут») ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тантанали равишда топширди.
Давлат раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.
«Олтин Қирон» олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди