
Бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш — қозоқ ва ўзбек халқининг умумий мақсади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрдада бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгаши биринчи йиғилишида. Унинг сўзларидан Kazinform иқтибос келтирди.
«Ҳозиргина муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев билан кичик таркибда музокаралар ўтказдик. Биз бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдик. Бу музокаралар очиқлик ва ўзаро ёрдам руҳида ўтди. Ўзаро муносабатларимизни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканимизни яна бир бор тасдиқладик. Мақсад ва вазифаларимизни белгилаб олдик», деди Тўқаев.
Қозоғистон раҳбари икки давлатнинг умумий мақсади асрлар давомида ўрнатилган бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш эканини таъкидлади.
«Кенгашнинг бугунги йиғилиши икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун жуда муҳим. Қарорлар ҳам стратегик аҳамиятга эга. Олий давлатлараро кенгаш фаолияти Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари ривожига янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман», деди Тўқаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар