Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифининг аҳамияти ва натижалари ҳақида сўз юритди.
“Тўғрисини айтиш керак, алоқаларимиз тарихида турли хил даврлар бўлган. Ҳам юксалиш, ҳам нисбатан пасайиш бўлган, лекин айнан бугун муносабатларимиз энг юксак чўққисига чиқди. Буни ҳеч муболағасиз айтсак бўлади. Бу энг аввало президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Кемелович Тўқаевнинг қатъий сиёсий иродалари туфайли бўляпти.
Давлат раҳбарларимиз халқларимиз бир-бирига қанчалик дўст ва қардош эканини чуқур ҳис қилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликка янгича руҳ, янгича мазмун олиб киришди”, – дейди у.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлар 1-2 йиллик даврга эмас, энди 10 йиллик марраларни олишяпти. Масалан, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш бўйича 2034 йилга қадар мўлжалланган дастур қабул қилиняпти. Бундан ташқари, товар айланмамизни 10 млрд долларга етказиш бўйича ҳукуматларга бугун қатъий топшириқ берилди. Ташриф доирасида ишбилармон доиралар 7 млрд долларлик келишувларга эришдилар”, – таъкидлади президент матбуот котиби.
Асадов икки мамлакат раҳбарларининг ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилиши бутун минтақага дахлдор эканини таъкидлади.
“Ташрифимиз давомида Олмаотада ва Чирчиқда икки мамлакат олийгоҳларининг филиаллари очилди. Остона марказида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди. Хабарингиз бор, Тошкентда қозоқ халқининг буюк фарзанди Абай Қўнонбоевга ҳайкал ўрнатилган. Бугунги Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши ҳам халқларимизнинг нақадар яқинлигининг ифодаси.
Мана шундай жипслик, бирдамлик мисолида президентлар бутун минтақага намуна кўрсатишга, Марказий Осиё ўзлигини яратишга интилмоқдалар. Президентлар асосий мақсад – Марказий Осиёни кучайтириш, жипслаштириш, минтақада интеграция ва ҳамкорликни яна ҳам чуқурлаштиришга чин дилдан интилмоқдалар”, – деди Шерзод Асадов.
Унинг қўшимча қилишича, томонлар Тошкентда “Остона”, Остонада эса “Тошкент” бизнес марказларининг очилишига ҳам келишиб олишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди