10:55 / 09.08.2024
82

Сурхондарёда ноқонуний балиқ овланиши ортидан табиатга 1,4 млрд сўм зарар етди

Сурхондарёда ноқонуний балиқ овланиши ортидан табиатга 1,4 млрд сўм зарар етди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ноқонуний балиқ овланиши натижасида табиатга 1,4 миллиард сўм зарар етди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Вилоят Экология бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан туманда тезкор назорат тадбири ўтказилган. Тадбир давомида “Тамаддун” маҳалласида яшовчи фуқаролар Қ.Ш., И.Ш., Х.Б. ва Ғ.Ш. Томонидан ушбу маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ноқонуний балиқ овлангани аниқланган.

Ҳуқуқбузарлар томонидан 182 бош кумуш товонбалиқ (карас), 37 бош орол мой балиғи, 2 бош Самарқанд храмуляси (тупак) балиқлари тақиқланган усул — электр қармоқ билан овланган.

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси талабини бузган ҳолда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда 1 миллиард 439 миллион 900 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар суммаларини ундириш мақсадида барча тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ноқонуний балиқ овланиши ортидан табиатга 1,4 млрд сўм зарар етди