Фото: ДХХ
Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 616 млн 802 минг сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат реестрига киритилмаган ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган.
Таъкидлаш лозимки, фуқаро А.Д. муқаддам уюшган гуруҳ таркибида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳолат юзасидан А.Д. ва Ш.Ж.га нисбатан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан “Божхона тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини бузишда айбланиб, Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан фуқаро А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда фуқаро Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди