21:29 / 12.08.2024
66

Икки нафар қизалоқ онаси тарбиясига олиб берилди

Икки нафар қизалоқ онаси тарбиясига олиб берилди
Боғот туманида яшовчи фуқаро Г.О. оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи И.М.нинг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ вояга етмаган 2019 ва 2021 йилларда туғилган фарзандларини олиб кета олмагач, судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 12.07.2024 йилдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган 2013 ва 2014 йилларда туғилган фарзандларини қарздорлар И.М. ва О.Р.лардан даъвогар онаси Г.О. тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган. Лекин қарздор фарзандларини онасига беришдан бош тортган. Шунга кўра, давлат ижрочиси тегишли органлар ва холислар иштирокида вояга етмаган фарзандлар онаси тарбиясига олиб берилиши таъминланди.

Бюро ўз ваколатлари доирасида вазифасини амалга оширди, аммо фарзандлар йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишга минг карра ҳақли эканлигини вақтида англаб етиш пушаймонликлар олдини олишини унутмайлик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Икки нафар қизалоқ онаси тарбиясига олиб берилди