Фото: FirstCry Parenting
Фарзанд учун китоб ҳақиқатан ҳам энг яхши совғадир, аммо уни барча болалар бирдек севиб ўқишни истамайди. Бугунги мақолада бир нечта самарали техникалардан фойдаланиш орқали болани китоб мутолаасига иштиёқини кучайтириш сирлари билан бўлишамиз.
Китобни овоз чиқариб ўқинг
Фарзандингизга китоб ўқиб беришни қанчалик тез бошласангиз, шунча яхши. Янги туғилган чақалоқ нима деяётганингизни тушунмаса ҳам, у овоз ритмини ва ифода маъносини илғай олади. Келажакда унинг сўз бойлиги ота-оналари овоз чиқариб китоб ўқимаган тенгдошларига қараганда бойроқ бўлади, чунки бола турли сўзларнинг кўпроқ вариантларини эшитади. Мутолаа қилиш бошқаларни яхшироқ тушунишга ўргатади.
Агар сиз чақалоққа китоб ўқиб бераётган бўлсангиз ҳам, бу масалага ижодий ёндашинг. Матнни бир хилда талаффуз қилиш ўрнига турли интонацияларни ишга солинг. Агар китобда расмлар бўлса, унга боғлиқ воқеалар ҳақида ўқиганингизда суратларни болага кўрсатинг. Каттароқ болага эса у ўқиб чиққан китоблари ҳақида саволлар бериш мумкин. Бу орқали мутолаа жараёнида иштирок этиш, хотира ва тасаввурни фаоллаштириш имконини оласиз. Масалан, боладан унга айнан қайси қаҳрамон ёққанини сўранг.
Боланинг қизиқишларини ҳисобга олинг
Фото: FirstCry Parenting
Китоб танлашда боланинг қизиқишларидан бошланг: шунда адабиёт болани қизиқтирган нарсаларни ўрганишнинг асосий воситаси эканлигини тушунади. Фарзандингиз истаган китобларни харид қилишга мутолаага қизиқишни оширади. Агар тез-тез китоб харид қилишга имконингиз бўлмаса, биргаликда кутубхонага боринг.
Фарзандингизни ўзи бирор адабиётни танлашига қўйиб беринг. Агар у Достоевский романларини эмас, балки фақат комикслар ёки Гарри Поттер ҳақидаги ҳикояларга қизиқса, хавотир олманг. Асосийси у мутолаа қиляпти. Бошқа асарларга қизиқишни юмшоқлик билан таклиф қилишингиз мумкин, лекин болани ҳали у тайёр бўлмаган асарни ўқишга асло мажбурламанг.
Фарзандингизнинг бўш вақтини қандай ўтказишига эътибор беринг
Фото: FirstCry Parenting
Замонавий инсонлар кунига ўртача 74 Гб гача маълумотни қабул қилади. Олимларнинг фикрига кўра, 500 йил аввал зиёли инсонлар бутун умри давомида айнан шунча миқдорда маълумотни қабул қилган.
Смартфонлардан ва интернетдан фаол фойдаланадиган болалар ҳам катта ҳажмдаги маълумотларга дуч келишади. Бугунги кунда китоблар турли мультфильмлар, TikTok видеолари, мобил ўйинлар билан рақобатлашмоқда. Шу сабабли кўнгилочар гаджетлардан фойдаланишни чеклашга ҳаракат қилинг.
2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга одатий кунларида кунига бир соатгача, дам олиш кунлари эса уч соатгача экран қаршисида ўтириши мумкин.
Мутолаага интерактив ёндашинг. Масалан, кузда фарзандингизга ушбу мавсумга мос китобларни таклиф қилинг. Китобдаги қаҳрамонлар расми туширилган бўяш дафтарлари (раскраска) олиб беринг, болангизнинг севимли асарлари асосида ўйинлар ўйлаб топинг. Хулоса қилиб айтганда болаларга адабиёт қизиқарли бўлиши мумкинлигини амалда кўрсатиб бериш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди