«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли барча автобусларнинг максимал тезлиги махсус дастурий таъминот ёрдамида 50 километр/соатга туширилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компания вакилининг қайд этишича, бундан мақсад — йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва кўчаларда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат.
«Бу дастур қилинганидан кейин автобус тезлиги 50 км/соатдан кўтарилмайди», — дейди «Тошшаҳартрансхизмат» вакили.
Тезлиги чекланган автобусларнинг олд ойналарига «50» огоҳлантирувчи белгиси ёпиштириб чиқилмоқда.
2023 йил февралда Тошкентда, жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаги ташкил этилган 4 та кўчада бу йўлаклардаги қоидабузарликларни қайд этувчи 55 та янги камера ўрнатилгани тўғрисида хабар берилганди. Бунга қўшимча равишда автобусларнинг ўзига ҳам қоидабузарликни автоматик қайд этувчи смарт-камералар ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришга асосан, 2023 йил 5 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди