Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йил 15 август куни HY553 Тошкент — Куала Лумпур йўналиши бўйича амалга оширилган авиақатновида йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмларини ўғирлашга уриниш содир бўлди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Telegram каналида хабар берилди.
“Авиақатнов Куала Лумпурга етиб келгач, ҳаво кемаси экипажи томонидан полиция хизмати чақиртирилди. Бортдаги йўловчиларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг чақиртирилгани эълон қилинди. Экипаж ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда ҳаво кемасини кўздан кечириш бўйича тегишли процедураларни амалга оширди, ушбу жараёнда эса барча буюмлар топилди. Гумон қилинган чет эл фуқаролари шу жойнинг ўзида ушланган ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Малайзия пойтахти полиция хизматига олиб кетилган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, шунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларида содир бўлади. Uzbekistan Airways бундай ҳодисаларга қарши қаттиқ курашни қўллаб-қувватлайди ва ушбу йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва белгиланган мамлакатларнинг миграция хизматлари билан биргаликда иш олиб бормоқда. Йўловчиларни профайлинг қилиш амалиёти парвоздан олдин аэропортларда амалга оширилади. Шубҳали шахслар тўғрисидаги маълумотлар парвоз пайтида уларни кузатиш учун экипажга тақдим этилади.
“Йўловчиларимизга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, авиакомпаниялар йўловчиларнинг қўл юки учун жавобгар эмас. Қимматбаҳо буюмлар ва пул маблағлари ҳар доим ўзингизда бўлиши керак. Бундан ташқари, буюмларингизни ҳаво кемаси салонига қатъий равишда ўриндиғингиз тепасида ёки олдингиздаги ўриндиқ остида жойлаштириш тавсия этилади”, дея қўшимча қилинди авиакомпания хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди