11:41 / 18.08.2024
172

Андижон шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Андижон шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги
Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 17 август куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов бу ҳақда тегишли қарорни имзолаган.

Маълумот учун, Дилмурод Раҳматуллаев таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016—2019 йилларда Андижон шаҳрига ҳокимлик қилган.

У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани ёзилган аудиоси тарқалиб кетганидан сўнг интернетда машҳур бўлганди ва ўша йилнинг декабрь ойида суд ҳукми билан энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилганди.

2018 йилнинг апрелида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун бош вазир томонидан ҳайфсан олган ҳамда охирги маротаба огоҳлантирилганди.

2019 йилнинг августида эса у ҳақда видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Дилмурод Раҳматуллаев “Бу Андижон шаҳри, вилоят ва раҳбариятни обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман”, дея муносабат билдирганди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов собиқ ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев ишига салбий баҳо бериб, уни кўп маротаба огоҳлантирганини алоҳида таъкидлаган. Кейинчалик у 30 га яқин ҳолатда қонун талабларига зид ҳужжатларни имзолагани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон шаҳри собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди