Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 03.05.2023-йилдаги ижро варақасига асосан Хўжайли тумани, Муртазабий МФЙ худудидаги “Тасли жап” ариғи бўйида савдо дўконларини қуришга мўлжалланмаган жами 320,76 кв.м бўлган ер майдонига қурилган савдо дўконлари жавобгар Мамутов Мансур Базарбаевичнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.
Ушбу ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, жавобгар Мамутов Мансур Базарбаевичга Хўжайли тумани, Муртазабий МФЙ худудидаги “Тасли жап” ариғи бўйига қурилган ноқонуний қурилмалар ўз ҳисобидан буздирилиши лозимлиги, ижро ҳужжати ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Жавобгар томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, унга Ўз. Рес. МЖтКнинг 1981-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солинган.
Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини чиқарган судга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш услубини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилинган.
Шунга кўра, суд томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиши кераклиги ҳақида ажрим қабул қилган.
Шу муносабат билан, бўлим давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилган ва суд қарори ижроси амалда таъминланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди