
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Чорсу бозорида яна ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 25 август куни соат 20:48 да Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, соат 21:06 да ўчирилди. Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар