18:30 / 26.08.2024
65

Масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 август куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи А.Бабатаев иштирокида солиқ қарздорлиги ундирувини янада жадаллаштириш, яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш орқали бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мавзусида бюро, департамент ҳамда солиқ органлари ходимлари билан ҳамкорликда йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда солиқ қарздорлик ундирувини жадаллаштириш лозимлиги, шунингдек, бюро, департамент ҳамда солиқ органлари ходимлари ўз-аро ҳамкорликда бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Хусусан, ҳисобланиши лозим бўлган жами 514 млрд. 446,4 млн. сўмлик қўшимча солиқ тўловларидан 360 млрд. 482,6 млн. сўм ҳисобланиб, шундан 287 млрд. 321,7 млн. сўми яъни 55,9 фоизи ундирилишига эришилган.

Шунингдек, жорий йилда бюро органлари томонидан 718 млрд. 307 млн. сўмлик 34 699 та ижро ҳужжатларидан 527 млрд. 723 млн. сўмлик 19 928 таси тамомланиб, амалда 10 051 таси бўйича 220 млрд. 717 млн. сўм ундирилишига эришилган.

Шунингдек, йиғилиш якунида М.Бабатаев “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” ғояси асосида мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларини тарғиб қилиш орқали тизим ходимларида ватанпарварлик, фаол фуқаролик позицияси ва дахлдорлик ҳиссини кучайтириш хусусида бир қатор тушунчалар билдириб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди