Буюк Британиянинг Кингстон-апон-Халл шаҳридаги дўконда сотувчилик қиладиган аёл ўзининг хотиржамлиги билан пулни ўмаришга кирган ўғрининг ҳушини бошидан учирди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Карамжит Санганинг ҳикоя қилишича, у чой ичиб ўтирганида, дўконга 20смлар келадиган пичоқ билан қуролланган эркак киши бостириб кирган.
«У менга барча пулларни беришни буюрди. Бироқ, мен хотиржам эдим. Мен чой ичаяпман, деб жавоб бердим», — деган жасур сотувчи.
Шундан сўнг, жиноятчи яна бир бор нақд пулларни беришни талаб қилиб ўшқирган. Аёл бунга жавобан «яхши» дея, пичоқни олиб ўғрининг юзига силкита бошлаган.
«Мен унга ёмонлик қилмоқчи эмасдим. Бироқ, шунинг ўзи ўғрини қўрқитишга кифоя қилди, унинг қўллари қалтираб, қочиб кетди», — деган Санга.
Полиция тез орада гумондорни қўлга олишга муваффақ бўлган. Шаҳар суди маҳаллий фуқаро Стюарт Глисонни ўғирликка уриниш, совуқ қурол олиб юриш ва сохта купюраларни сақлашликда айбдор деб топиб, 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари