
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Оққулов Дубай савдо-саноат палатаси президенти ва бош ижрочи директори Муҳаммад Люта билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, бизнесменлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўшма иқтисодий тадбирларни биргаликда ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Дубай томонига "Ўзбекистон-2030" стратегиясида иқтисодий соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган муҳим мақсадлар, давлат-хусусий шериклик асосида таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди. Хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига Дубайдаги йирик бизнес вакиллари ва хорижий компанияларни жалб қилиш мақсадида махсус тақдимот тадбирларини ҳамкорликда ўтказиш таклиф этилди.
Муҳаммад Люта ташкилотнинг бу борада тўплаган тажрибасидан келиб чиқиб, ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистон-БАА ишбилармонлари форумини ўтказиш таклифини илгари сурди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган инвестициявий лойиҳаларни Дубай савдо-саноат палатаси аъзолари ўртасида кенг тарғиб қилиш тўғрисида келишиб олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар