12:30 / 30.08.2024
62

Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр топилди

Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр топилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Маданий мерос агентлиги Тошкент вилоятининг Паркент туманида минг йиллик тарихга эга қабр топилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг июнь ойида ушбу туманда жойлашган “Кумушкон” маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида тасодифан қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланганди.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра, аслида, ерости дафн хонаси (катакомба) экани аниқланди. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр топилди