
Фото: Самарқанд ЙҲХБ
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Lacetti юқори тезликда келиб, озиқ-овқат дўконига урилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 3 сентябрь куни соат 16:20 ларда Каттақўрғон тумани “Мундиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Зарафшон трактининг ўнг қирғоғи” 4Р-48 автомобиль йўлининг 98-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Lacetti’ни Каттаминг—Кадан йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг ўнгга қия бурилиш жойида тезлиги юқори бўлгани сабабли озиқ-овқат дўконига келиб урилган.
Оқибатда дўкон ичида бўлган бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар